Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Янгийўл туманида ҳокимлик томонидан қурилиш учун ажратилган ернинг 1 гектарини 400 минг “кўкат”га сотмоқчи бўлганлар аниқланди
26.09.2022 14:15,  
54

Янгийўл Фуқаро С.Х.нинг Тошкент вилояти ИИББ ЖҚБга қилган мурожаатига асосан, вилоят прокуратураси ҳамда ИИВ ЖҚББ КваИЖҚКБ билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.

Ўтказилган тезкор тадбирда, С.Х. ўзининг жиноий шериклари билан биргаликда 2019 йилда Янгийўл туман ҳокимлиги томонидан фуқаро М.Б.нинг номига тенг шерикчилик асосида “Ёшлар меҳнат гузари ишлаб чиқариш цехлари” мажмуасини қуриш учун Янгийўл тумани "Чортоқ" маҳалласи ҳудудидан ажратилган 2,0 гектар ер майдонидан 1,0 гектарини С.Х.га 400.000 АҚШ доллари эвазига сотишга келишиб, ундан ўзаро келишилган пулларнинг 30.000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олаётган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ва бошқа моддалар билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан