Янгийўлда кичик саноат зонаси ташкил этилади

Янгийўлда кичик саноат зонаси ташкил этилади

“Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида кичик саноат зонасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (657-сон, 27.10.2020 й.) қабул қилинди.
 
Қарорга кўра, Янгийўл туманида 36 гектар ер майдонида кичик саноат зонаси ташкил этилади.
 
Кичик саноат зонасини ташкил этиш учун ер майдонлари ажратилиши билан боғлиқ қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари ўрнини қоплаш бўйича тўланадиган компенсация тўловлари, истисно тариқасида, ундирилмайди. 
 
Кичик саноат зонаси ҳудудида импорт ўрнини босувчи ва экспортга йўналтирилган тайёр маҳсулотлар. материаллар ва бyтловчи буюмлар (кабель, керамика ва пластик маҳсулотлар, металл конструкциялар) турларини ишлаб чиқариш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш корхоналари жойлаштирилади.