Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Янгийўлдаги Корея-Ўзбекистон қўшма корхонасида катта ёнғин содир бўлди
25.06.2020 18:11,  
407

Жорий йилнинг 25 июн куни Тошкент вилояти Янгийўл тумани «Қирсадоқ» МФЙ, Тошкент шох кўчасида жойлашган «Global Comsco Daewoo» МЧЖ қоғоз ишлаб чиқариш Корея-Ўзбекистон қўшма корхонасида ёнғин содир бўлди.

Воқеа юзасидан Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг 36 та ёнғин-қутқарув гуруҳи тезкорлик билан ҳодиса жойига етиб борган. Бирламчи маълумотларга кўра, корхона ичидаги 5000 кв.м майдонда ёнғин келиб чиққан. Айни вақтда аланга ўраб олиниб, вазият тўлиқ назоратга олинган.

Шунингдек, ёнғинни бартараф этиш учун ҳодиса жойига Фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбарияти, Тошкент вилояти ҳамда Тошкент шаҳар ФВБ бошлиқлари, туман ҳокимлиги етиб борган.

Ёнғин оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлганлар тўғрисида маълумот келиб тушмаган. Ҳозирда ўт ўчириш ишлари давом этмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан