Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Янгийўллик тадбиркор яширинча 1,4 миллиард сўмлик электр энергияни ишлатиб юборган
27.12.2022 17:26,  
73

Шу кунларда Энергетика вазирлиги ҳузуридаги “O‘zenergoinspeksiya”, электр таъминоти корхоналари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан жойларда назорат тадбирлари ўтказилмоқда.

Хусусан, Тошкент вилояти, Янгийўл туманида жойлашган “Spring Kolours Industriy” масъулияти чекланган жамиятига қарашли текистл-маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхонанинг ўлчов трансформатори электр энергиясидан тўғридан-тўғри тармоққа ўзбошимчалик билан уланиб фойдаланганлиги маълум бўлган.

Натижада 2,1 миллион кВт-соат ҳисобга олинмаган электр энергияси бўйича 1,4 миллиард сўм қайта-ҳисоб амалга оширилган.

Ушбу ҳажмдаги электр энергияси ўртача 10,5 мингта хонадоннинг бир ойлик истеъмолини ташкил қилади.

Қоидабузар истеъмолчига нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўрилди. Электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари бўйича ўрганишлар давом этмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан