Европа Иттифоқи Статистика бошқармаси (Eurostat) дастлабки маълумотларига кўра, Евроҳудудда истеъмол нархлари январь ойида йиллик ҳисобда 8,5 фоизга ошди. Шундай қилиб, инфляция декабрь ойида 9,2 фоиздан секинлашди ва 2022 йил май ойидан бери энг паст даражага этди.
Trading Economics томонидан келтирилган экспертларнинг консенсус прогнози истеъмол нархлари ўсишининг 9 фоизгача пасайишини тахмин қилди.
Ўтган ойга нисбатан истеъмол нархлари 0,4 фоизга камайди. Энергия, озиқ-овқат ва спиртли ичимликлар нархи (Европа Марказий банки томонидан кузатилган CPI Core индекси) каби ўзгарувчан омилларни ҳисобга олмаганда, истеъмол нархлари декабрь ойида худди шундай ўсишдан кейин январь ойида йиллик кўрсаткичларда 5,2 фоизга ошди.
Энергия нархлари декабрь ойида 25,5 фоизга ошганидан кейин январь ойида 17,2 фоизгача секинлашди. Саноат товарлари нархи 6,9 фоизга (бир ой аввал +6,4 фоизга) ошди.
Озиқ-овқат, алкоголь ва тамаки маҳсулотлари нархи декабрь ойида 13,8 фоизга ошганидан кейин 14,1 фоизга ошди. Хизматлар нархи 4,2 фоизга кўтарилди (бир ой олдин +4,4 фоиз).
Йиллик ҳисобда энг юқори инфляция Латвияда (21,6 фоиз), Эстонияда (18,8 фоиз) ва Литвада (18,4 фоиз) қайд этилган. Нархларнинг энг паст ўсиши Малта (6,7 фоиз), Кипр (6,8 фоиз) ва Францияда (7,0 фоиз) кузатилди.