Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Япон ширкати Наманганда хусусий мактаб қуради
10.05.2020 10:37,  
159

Ўзбекистоннинг Япониядаги элчихонасида Япониянинг Balcom Co. Ltd компанияси президенти Тецуро Ямасака иштирокида видеоконференция форматида музокаралар олиб борилди.

Мулоқот чоғида қатор ҳамкорлик йўналишлари ҳақида сўз борди.

Улар орасида

  • Наманган вилоятида хусусий мактабни ташкил этиш;
  • Тошкентдаги Турин политехника университети филиали базасида техник ўқув марказини ташкил этиш;
  • Намангандаги ресторан бизнесига инвестиция киритиш;
  • янги ва қайта ишланган ўзбек мева-сабзавотларини Япония бозорига етказиб бериш
  • Ўзбекистонга сайёҳлик сафарларини ташкиллаштириш ҳам бор.

Т. Ямасака юқоридаги лойиҳаларни амалга оширишдан манфаатдорлигини таъкидлади ва Японияда коронавирус тарқалиши билан боғлиқ вазият яхшилангани сабабли Ўзбекистонга ташриф буюришга тайёрлигини билдирди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан