Япония 2035 йилгача Ойда завод қуришни режалаштиряпти

Япония 2035 йилгача Ойда завод қуришни режалаштиряпти

Япония Ойда ёнилғи заводи қуришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Kyodo агентлиги хабар бермоқда.

Япон мутахассислари заводдан ернинг табиий йўлдошини ўзлаштириш учун фойдаланади. Аниқлик киритилишича, завод Ойнинг жанубий қутбида қурилиши мумкин, у ерда муз конлари топилган.

Таъкидланишича, ишлаб чиқарилган сув кислород ва водородга бўлиниб, сўнг ёқилғига айлантирилади, бу эса Ойда минглаб километргача масофани босиб ўтишга имкон беради.

Япония завод қурилиши 2035 йилга қадар тугашини кутмоқда.