Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Япония биринчи марта очиқ ҳавода бошқариладиган учар автомобилни синовдан ўтказди
17.02.2023 19:53,  
27

Япониянинг Кюсю оролидаги Оита шаҳрида биринчи марта бошқариладиган учар автомобиль очиқ ҳавода синовдан ўтказилди. 

"Бугунги синов ҳеч қандай салбий ҳодисасиз ўтди ва муваффақиятли якунланди", дейилади компания хабарида.

Синовда икки кишилик кабинага эга квадрокоптерга ўхшаш самолёт иштирок этди. Машина 30 метр баландликка кўтарилиб, денгиз устидаги айлана йўлак бўйлаб 35 км/соат тезликда 3 дақиқада 431 метр масофани босиб ўтди. Синовлар автопилот ёрдамида ўтказилди дейилади хабарда.

Япония охирги пайтларда АҚШ, Европа Иттифоқи ва Хитой компаниялари рақобати кучайиб кетишидан қўрқиб, учар автомобиллар технологиясини жорий этиш бўйича саъй-ҳаракатларини тезлаштирмоқда.

Декабрь ойининг иккинчи ярмида Bloomberg Хитой стартапи XPeng ўзининг AeroHT учар электромобилини 2025 йилгача оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ниятида эканлигини ёзган. Ишлаб чиқарувчи келажак автомобилини 140 минг долларга баҳолаган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан