Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Япония бош вазири ўз халқидан узр сўради
27.01.2021 10:31,  
681

Япония бош вазири Ёсиҳиде Суга сешанба куни ўз халқидан пандемия даврида заифлашиб қолган соғлиқни сақлаш тизими сабаб узр сўради.

"Ҳукумат расмийси сифатида сиздан узр сўрамоқчиман”, деди Суга парламент сессияси доирасида муҳолифатчилардан бири савол берганидан сўнг. Муҳолифатчи бош вазирни пандемия даврида одамларнинг ҳаётини сақлаб қолмаганликда айблади.

"Биз биринчи навбатда энг эҳтиёжманд одамларга ёрдам кўрсатишга ҳаракат қилдик. Одамларни тузата оладиган тизимни яратиш фақатгина бизнинг бурчимиздир”, деди Суга.

Япония ОАВ бир неча кун олдин баъзи фуқаролар касалхонада даволана олмай, ўз уйида вафот этаётгани ҳақида ёзган эдилар.

Бугунги кунга келиб Токио, ҳамда яна ўнта префектурада вафқулодда ҳолатнинг иккинчи даражаси эълон қилинган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан