Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Япония Ўзбекистондан меҳнат мигрантларини кутмоқда
16.01.2019 20:19,  
23

Япония иммиграцияга оид янги қонунчилик доирасида Ўзбекистонни ишчи кучлари экспорт мамлакатлари рўйхатига киритишни мўлжалламоқда. Бу ҳақда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Бу ҳақда Япония Соғлиқни сақлаш, меҳнат ва фаровонлик вазири, жаноб Такуми Немото Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Шерзод Кудбиев учрашувда маълум қилди.

М.Шигэфуми ўзбек делегациясига Япониянинг яқин беш йил ичида 350 минг нафар хорижий ишчини қабул қилишни режалаштираётгани ҳақида маълумот берди ва ишга жойлаштириш учун Ўзбекистон Республикаси фуқароларини жалб этишга қизиқиш билдираётганини айтиб ўтди.

Учрашув якунида Япония Соғлиқни сақлаш, меҳнат ва фаровонлик вазирлиги, Адлия вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ўртасида стажёрларни техник тайёрлаш дастурини амалга ошириш бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумни имзолаш маросими ўтказилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан