Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Япония Ўзбекистонга 4,5 миллион долларлик юқори технологияли тиббий воситалар етказиб беради
17.06.2020 17:52,  
48

Соғлиқни сақлаш вазирлигида Япония ҳукуматининг беғараз ёрдам дастури доирасида юқори технологияли тиббий асбоб-ускуналар етказиб бериш лойиҳаси бўйича ҳужжатлар тўпламини имзолаш маросими бўлиб ўтди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлимининг хабар беришича, ҳужжатларни Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири Aлишер Шодмонов ва Япониянинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Фужияма Ёшинори имзолади.

Фото: ССВ Матбуот хизмати

Грантнинг умумий миқдори 500 миллион иен (тахминан 4,5 миллион АҚШ доллари)ни ташкил қилади.

Ушбу маблағларга ультратовуш аппаратидан тортиб, рақамли рентген аппарати, компьютер томографи, маммограф каби замонавий технологиялардан иборат инновацион кўчма диагностика станцияси (контейнер); ПСР лабораторияси, ультратовуш аппарати, рақамли рентген аппарати, маммографдан иборат юзлаб касалликларга қисқа фурсат ичида аниқ ташхис қўйиш имкониятига эга бўлган кўчма лаборатория (контейнер); шунингдек, юқумли касалликлар шифохоналари учун 3 та компьютер томографи етказиб берилади.

Лойиҳанинг мақсади – COVID-19 пандемияси даврида Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизими моддий техник базасини янада мустаҳкамлашдан иборат. Таъкидлаш жоизки, кўплаб юқори технологияли ускуналарни ўзида жам қилган ушбу мобил поликлиникаларни мамлакатимизнинг исталган ҳудудига етказиш мумкин.

Aйниқса, юқумли касалликлар ўчоғи пайдо бўлган тақдирда замонавий диагностика ва лаборатория жиҳозларининг тўлиқ тўпламидан иборат контейнер маҳаллий аҳолига тез ва сифатли тиббий ёрдам кўрсатиш имконини беради.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан