Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Япония Россиядан нефть импортини тақиқламоқчи
10.05.2022 18:38,  
45

Япония ҳукумати Украинада давом этаётган уруш туфайли Россияга қўйган иқтисодий санкциялар доирасига нефть импортини тақиқлашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда «Лента.ру» манбаси хабар бермоқда.

Бу ҳақда Япония Бош вазири Кишида Фумио матбуотга берган брифингда маълум қилди.

Унинг таъкидлашича, Япония «Катта еттиталик»га (Г-7) аъзо мамлакатлар билан бирдамлик асосида Россиядан нефть импорти тақиқланади.

«Бу жуда қийин қарор, лекин ҳозир энг муҳими «Катта еттиталик»га аъзо мамлакатларнинг бирдамлигидир»,- деди Япония Бош вазири.

У шунингдек, Россиянинг Узоқ Шарқ минтақасидаги нефть ва газ лойиҳаларида «Япония манфаатларини ҳимоя қилишларини» қўшимча қилди.

«Сахалин-1» ва «Сахалин-2» лойиҳалари билан боғлиқ ҳолда «Япониянинг энергия хавфсизлиги учун ҳаётий аҳамиятга эга» эканлигини таъкидлаган Бош вазир Кишида ва Россиядан нефть импортини босқичма-босқич тўхтатишларини қайд этди.

«Биз буни аҳоли ва бизнесга салбий таъсирларини минималлаштириш нуқтаи назаридан босқичма-босқич тўхтатамиз, аммо бизнинг манфаатларимизни ҳимоя қилиш режамиз сақланиб қолмоқда»,- деб қўшимча қилади Япония Бош вазири.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан