Япония ҳукумати Россия олтинининг импортига тақиқ жорий қилди, деб ёзади «РИА Новости» Япония молия вазирлиги матбуот-релизига таяниб.
Ушбу бандга киритилган эслатма импортни тақиқлашнинг кучга кириш муддати кейинроқ аниқланишини кўрсатади. Бундан ташқари, Япония Россияга аудит ва консалтинг хизматларини кўрсатишни тақиқлади. Ушбу чора 5 сентябрдан кучга киради.
«Молия вазирлигининг хабарномасига кўра, Россия Федерацияси учун ишончли хизматлар, молиявий ҳисоботлар, аудиторлик ва бошқарув бўйича консалтинг хизматларини кўрсатиш тақиқланган», - дейилади ҳужжатда.