Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Япония Украинага 1,7 миллион доллар ажратади
30.05.2022 08:24,  
0

Япония ҳукумати Украинага 1,7 миллион доллар миқдорида фавқулодда ёрдам ажратади. Бу ҳақда ҳукумат хабар берди. 

Россия томонидан бошланган уруш фонида Украина томонига ёрдам Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Лойиҳа хизматлари бўйича бошқармаси орқали ўтказилади. 

Япония Ташқи ишлар вазирлиги Токио халқаро ҳамжамиятнинг Украинани қўллаб-қувватлаш борасидаги саъй-ҳаракатларига ўз ҳиссасини қўшишда давом этишига ишонтирди. 

БМТ маълумотларига кўра, 24 февралдан бери Украинанинг 8 миллиондан ортиқ фуқароси қочқин ёки ички кўчирилган шахсга айланган. Япония охирги уч ой ичида 1055 нафар украиналикни қабул қилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан