Японияда 100 ёшдан ортиқ умр кўрган аҳоли сони бўйича янги рекорд ўрнатилди

Японияда 100 ёшдан ортиқ умр кўрган аҳоли сони бўйича янги рекорд ўрнатилди

Фото: ua.news

Японияда 100 ва ундан юқори ёшдаги 80 мингдан ортиқ киши бор. Бу ҳақда мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди.

Қайд этилишича, 2020 йилда 41,8 минг япон 100 йиллигини нишонлайди. Ўтган йили бундай юбилейлар 4,8 мингга кам эди.

Шу билан бирга, 100 ёшдан ошганлар 9,1 минг кишига кўпроқ.

Маълумотларга кўра, 100 ёшдан ошган 80 450 кишидан 70 975 нафари (88%) аёллардир.