Японияда ҳукм сураётган жазирама туфайли 420 киши шифохоналарга ётқизилди, деб хабар қилмоқда Кун нашри.
2 июль куни Канадзава ва Тояма префектураларида ҳаво ҳарорати 37 даражагача кўтарилган, Фукуида – 36, Миэда – 35,9, Киото префектурасида – 35,5 даражани ташкил этган.
929 метеорология назорат пунктидан 446тасида ҳарорат 30 даражадан ошган, 31 тасида 35 даражадан юқори рақам қайд этилган. Япония пойтахтида эса ҳаво ҳарорати 31 даражани ташкил этган.
Синоптикларнинг маълумотларига кўра, ҳаво ҳарорати 3 июль куни ҳам пасаймайди. Токио, Киото, Сайтама, Нагоя каби шаҳарларда ҳарорат 33 даражагача кўтарилиши айтилмоқда.