2015 йили ўтказилган Япония аҳолисини умумий ҳисоблаш чоғида илк бор аҳоли сонининг қисқариши кузатилди.
Бунга ўлим сони туғилиш сонидан ўсиб кетиши туфайли аҳолининг табиий камайиши сабаб бўлган, деб хабар беради Kun.
“Япония аҳоли камайиши даврига кириб келди”, дейилади мамлакат умумхалқ ишлари вазирлиги хабарида.
Япония аҳолиси айни пайтда 127 миллион 110 минг 47 кишини ташкил этади.
Хабарга кўра, бу кўрсаткич 2010 йилги аҳоли сонидан 0,7 фоизга кам.