Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Японияда истеъмол нархларининг ўсиши октябрь ойида 40 йил ичида биринчи марта 3,6 фоизни ташкил этди
18.11.2022 11:18,  
14

Японияда истеъмол нархлари октябрь ойида 40 йил ичида биринчи марта - 1982 йил февралидан бери 2021 йилнинг шу ойига нисбатан 3,6 фоизга ошди. Бу ҳақда Kyodo агентлиги Шарқий Осиё давлати ҳукумати маълумотларига таяниб хабар берди.

Қайд этилишича, кўрсаткичнинг ошишида энергия нархининг ошиши муҳим роль ўйнаган. Истеъмолчилар учун газ ва электр энергияси 20 фоизга қимматлашди. Электр, иссиқлик ва сув учун тўловлар 14,6 фоизга ошди.

Тез бузиладиган товарлар (нархнинг ўта кучли ўзгариши сабабли улар ҳисобга олинмайди) ва энергия маҳсулотлари бундан мустасно товарлар нархининг ўсиши 2,5% ни ташкил этди.

Апрель ойидан бошлаб нархларнинг ўсиши тезлашди. Кейин базавий инфляция, тез бузиладиган товарларни ҳисобга олмаганда, биринчи марта 2 фоиздан ошиб, 2,1 фоизни ташкил этди. Кўрсаткичнинг худди шундай даражаси май ойида қайд этилган, июнь ойида инфляция 2,2 фоизга, июлда 2,4 фоизга, августда 2,8 фоизга ўсган. 2022 йил сентябрь ойида ўсиш 3 фоизга етди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан