Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Японияда истеъмолчи инфляцияси сўнгги 42 йилдаги энг юқори кўрсаткичга эришди
24.02.2023 11:17,  
7

Япония истеъмол бозоридаги инфляция январь ойида мамлакат марказий банки томонидан рағбатлантириш дастурини қисқартириши фонида 1981 йилдан бери энг юқори даражага етди, деб хабар берди Reuters агентлиги.

Шундай қилиб, Япония Марказий банки томонидан белгиланган истеъмол инфляцияси кўрсаткичи 2 фоизга ошиб кетди. Бу ҳолат тўққиз ойдан бери давом этмоқда.

"Инфляция, эҳтимол, январь ойида энг юқори чўққисига чиқди. У ҳали бир мунча вақт Япония Марказий банкининг мақсадли даражасидан пастга тушмаслиги мумкин", деди Япониянинг SMBC Nikko Securities қимматли қоғозлар компанияси бош иқтисодчиси Ёшимаса Маруяма.

Японияда инфляциянинг ўсиши фуқароларнинг иш ҳақининг орқада қолиши билан ёқилғи ва асосий эҳтиёжлар нархининг тез ўсиши билан боғлиқ. Бу мамлакат иқтисодиётини рағбатлантириш бўйича кенг кўламли дастурни қисқартириш билан бир вақтда содир бўлмоқда.

Японияда истеъмол инфляциясининг январь ойида ўсиши Яқин Шарқдаги нефть инқирози туфайли ёқилғи нархи ошган 1981 йил сентябридан бери энг юқори кўрсатгичга айланди Вазият Япониянинг импортга қарам иқтисодиётига қаттиқ зарба берди.

Япония иқтисодиёти 2022 йил охиридаги қийинчиликлардан мутахассислар башорат қилганидан секинроқ тикланмоқда. Сабаби бизнес инвестицияларининг кескин камаймоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан