Японияда тўлиқ ҳукумат алмашди

Японияда тўлиқ ҳукумат алмашди

Фото: Reuters

Япония ҳукумати тўлиқ таркибда истеъфога чиқди. Вазирларнинг ҳар бири бу борада Бош вазир Синдзо Абэга ёзма мурожаат қилган. 

28 август куни Япония ҳукумати раҳбари кутилмаганда сурункали касаллик кучайганлиги сабабли лавозимидан кетиш ниятида эканлигини эълон қилди. Вазирлар Маҳкамасининг янги раҳбари сайлангунга қадар у ўз лавозимида қолди. Чоршанба куни Япония парламентининг ҳар иккала палатасида янги бош вазир эълон қилинадиган натижалар бўйича овоз бериш ўтказилди. Шунингдек, у вазирликларнинг янги раҳбарларини тайинлайди. Овоз бериш натижаларига кўра Абэнинг партияси Либерал демократик партия вакили Ёсихидэ Суга сайланди. Парламентдаги 462 депутатдан 314 нафари уни ёқлаган. 

Таъкидланишича, Япония Бош вазири партиялар томонидан тақдим этилган номзодларнинг кўпчилик овози билан сайланади. Шундай қилиб, парламентда кўп ўринга эга бўлган партиянинг раҳбари бош вазир бўлади. 

Аввалроқ Суга Бош котиб бўлиб иш бошлаганида ўзининг ўринбосари бўлган Кацунобу Катони ҳукумат спикери ва Бош котиби лавозимига қўйиши маълум бўлган эди. Бош вазир ўринбосари, молия вазири Таро Асо, ТИВ Тосимицу Мотэги, Олимпия вазири Сэйко Хасимото, Таълим ва фан вазири Коити Хагиуда ва Давлат ер ва транспорт вазири Кадзуеси Акабанэ ўз лавозимларини сақлаб қолишади.