Япониядаги ёзги олимпиада ўйинларини бошқа шаҳарга кўчириш таклиф этилди

Япониядаги ёзги олимпиада ўйинларини бошқа шаҳарга кўчириш таклиф этилди

Лондон мерлигига номзодини қўйган Шон Бейли Токио-2020 Олимпиадасини Лондонга кўчириш имкониятларини кўриб чиқиш керак, деган таклифни илгари сурди.

Бейлининг айтишича, агарда коронавирус тарқалиши тўхтамаса, Буюк Британия пойтахтида Олимпиададек улкан тадбирни ўтказиш учун тажриба ҳам, инфратузилма ҳам етарли.

Ўз навбатида, Токио губернатори Юрико Коике таклифни кескин танқид қилди.

“Ушбу муаммодан мерликни эгаллаш манфаатлари йўлида фойдаланишга уриниш ноўрин. Муаммо бутун дунё эътиборини тортиши сайёҳлик лайнери (“Диамонд Принsесс”) билан боғлиқ. Бироқ айни шу кема Буюк Британияга тегишли. Умид қиламанки, мана шу жиҳатлар ҳам эътиборга олинади”, — деди Токио губернатори.

Бунгача Токио олимпиадаси ташкилотчилари ҳам коронавирус туфайли жиддий ўзгаришларга қўл уришга ҳали анча эрта эканини таъкидлашганди. Халқаро олимпия қўмитаси ҳам ўйинларнинг ўтказилиш жойини кўчириш, бекор қилиш ёки ўзгартиришга зарурат йўқлигини таъкидлаганди.