Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Японияга ёпирилган “Хагибис” тўфони оқибатида ҳалок бўлганлар сони 61 кишига етди
15.10.2019 12:49,  
209

Fuji Television Network телеканали хабар беришича, вайронкор “Хагибис” тўфони Японияда 61 кишининг умрига зомин бўлди.

Аввалроқ 53 киши ҳалок бўлиб, 16 киши бедарак йўқолгани айтилганди.

Жароҳатланганлар сони эса 200 кишидан ошиб кетган.

Тўфон оқибатларини бартараф қилиш учун 110 000 дан ортиқ киши қидирув-қутқарув амалиётларида қатнашяпти.

“Хагибис” – сўнгги олтмиш йилдаги энг кучли тўфон бўлиб, Япониянинг 8 та префектурасига (вилояти) зарар етказди. Бугунга келиб тўфоннинг кучи заифлашган, аммо полициячилар, ўт ўчирувчилар, ҳарбийлар ва соҳил қўриқчилари қутқарув ишларини давом эттиряпти.

Энг кўп зарар кўрган ҳудуд – Нагано префектураси. Бу ердагилар одатда ўта кўп қор ёғишидан азият чекарди.

Тўфон оқибатида темирйўл депосига ҳам зарар етган, ҳар бири 30 миллион доллар турадиган 10 та тезюрар поезд таркиби сув остида қолган.

92 мингдан ортиқ уйда ҳалигача электр энергияси йўқ, 120 мингта уй эса ичимлик сувисиз қолган.

Ҳукумат 7 миллиондан ортиқ кишини уйларини тарк этиб, хавфсиз жойларга кўчиб ўтишга чақирган, аммо фақат 50 минг кишигина бунга ижобий жавоб берганди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан