Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Япониянинг Россиядан олтин импортини тақиқлаши 1 августдан кучга киради
25.07.2022 14:25,  
10

Украинадаги жанговар ҳаракатлар туфайли санкциялар доирасида Россиядан Японияга олтин импортини тақиқлаш 1 августдан кучга киради. Бу ҳақда Япония молия вазирлиги сайтида чоп этилган ҳужжатда айтилади.

Россия олтинини сотиб олишга чекловлар тасдиқланди.

Шунингдек, ушбу санкциялар пакети доирасида 5 сентябрдан бошлаб Россияга бухгалтерия ҳисоби, аудит, консалтинг ва траст операциялари хизматларини кўрсатишга тақиқ жорий этилади.

Июль ойи бошида Япония Россияга қарши санкциялар рўйхатини янгилаб, унга 57 жисмоний шахс ва олти компанияни қўшди. Россия бош вазири ўринбосари Дмитрий Григоренко, Херсон вилояти ҳарбий-фуқаролик маъмурияти раҳбари Владимир Сальдо, унинг ўринбосари Кирилл Стремоусов ва бошқа шахслар санкциялар остида қолди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан