Яқин Шарқ мамлакатлари карантин чораларини бирин-кетин кучайтирмоқда

Яқин Шарқ мамлакатлари карантин чораларини бирин-кетин кучайтирмоқда

Иордания пойтахти Аммонда шаҳар ҳокимияти ходими дизенфекция ишларини ўтказяпти. ©️ AFP

Коронавирус пандемияси туфайли Яқин Шарқ мамлакатлари турли чекловларни қўллашга, карантин чораларини кучайтиришга мажбур бўляпти.

Иордания душанба куни аввалроқ ўрнатилган комендантлик соати тартибини номаълум муддатга узайтирди. Мамлакатда нон, сув ва ёқилғи тарқатиш бошланди. 

Исроил комендантлик соати муддатини кенгайтириб, уни бузганларга нисбатан қатъийроқ чора кўрилишини эълон қилди. Одамлар кўчага озиқ-овқат, тиббий ёрдам ва зарурий эҳтиёж молларини олиш учунгина чиқиши мумкин. 

Сурия шимоли-шарқидаги Курдистон Минтақавий ҳукумати пайшанба кунидан бошлаб комендантлик соати эълон қилди. Курдлар қочқинлар ва қамоқ лагерларида коронавирус тарқалиб кетишидан хавотирда. Суриянинг бу ҳудудидаги қамоқ лагерларида ИШИДнинг минглаб собиқ аъзолари ва уларнинг оилалари сақланади.

Ҳозиргача 24 811 киши коронавирусга чалиниб, уларнинг 1 934 нафари вафот этган Эронда ҳукумат аллақачон қамоқдан вақтинча озод қилинган 85 000 маҳбус яна бир ой давомида очиқда юришини эълон қилди. Мамлакат қамоқхоналаридаги ўта абгор вазият туфайли ҳукумат маҳбусларнинг касалликка чалинишининг олдини ололмайди. Шу сабабли уларни вақтинча озодликка қўйиб юборишга қарор қилинган. 

Бирлашган Араб Амирликлари ҳукумати хориждаги ўз талабаларини 48 соат ичида ватанга қайтишга, ижтимоий соҳа ходимларини эса истисноли ҳолатлардан ташқари уйда ўтириб туришга чақирди.