Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Яқин вақтларда Саакашвилидан натижа кутяпман — Зеленский
9.05.2020 22:59,  
333

9 май, шанба куни Украина Президенти Владимир Зеленский Михаил Саакашвилини миллий ислоҳотлар кенгаши ижроия қўмитаси раиси этиб тайинланганидан кейинги ойларда, хусусан бизнесни тартибга солиш ва божхона ислоҳотлари бўйича ижобий натижаларни кутишини айтди.

Аввалроқ Украина президенти Владимир Зеленский Саакашвилини Украина миллий ислоҳотлар кенгаши ижроия қўмитаси раҳбари этиб тайинлаган эди. Бунга жавобан Грузия ўзининг Киевдаги элчисини маслаҳат учун чақириб олганини эълон қилди.

Шу билан бирга, Грузия Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Давид Залкалиани унинг мамлакати Украина билан дипломатик алоқаларни узиш ниятида эмаслигини таъкидлади. Украина ташқи ишлар вазирининг таъкидлашича, Саакашвили Украина фуқароси, шунинг учун "дунёдаги ҳеч бир давлат уни тайинлаш жойини аниқлай олмайди".

"Мен Саакашвилининг тайинланганидан кейинги иккинчи кунида иш натижаларини кутмайман, аммо бу келгуси ойларда бўлиши керак. Натижа бизнесни тартибга солиш ва божхона ислоҳотлари билан боғлиқ", - дея Зеленский сўзларини келтиради "Укринформ" агентлиги. 

Унинг сўзларига кўра, Саакашвили Грузиядаги президентлиги даврида ҳақиқатан ҳам коррупцияни енгиб, замонавий божхона хизматини яратган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан