Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Яқинда Россиядан Ўзбекистонга яна бир “Агроэкспресс” поезди йўлга чиқади
22.01.2022 18:40

Бу ҳақда Россия иқтисодий ривожланиш вазири ўринбосари, Евроосиё интеграцияси масалалари бўйича масъул Дмитрий Вольвач маълум қилди.

“Агроэкспресс” лойиҳаси доирасида Шарқий ва Марказий Осиё йўналишларига экспорт йўналишларини ташкил этиш бўйича ижобий тажрибага эгамиз. Яқин кунларда Тошкентга яна бир рейс — олти вагонда озиқ-овқатлар маҳсулотлари жўнатилади”, — деди у.

 “Агроэкспресс”нинг илк рейсида Ўзбекистонга музлатилган товуқ гўшти ва бошқа агросаноат маҳсулотлари олиб келинган. 

Россияга эса узум, хурмо, помидор, лимон етказиб берилган.

Шунингдек, “РЖД Логистика” компанияси маълум қилишича, “Агроэкспресс” янги жанубий йўналишларни очмоқда. Хусусан, Озарбайжон озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб бериш бўйича “Агроэкспресс” логистика лойиҳасига қўшилди. 

Лойиҳани бутун ЕОИИ ҳудудига кенгайтириш режалаштирилган.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан