Ярим миллион Zoom логинлари аноним Телеграм каналда сотилди

Ярим миллион Zoom логинлари аноним Телеграм каналда сотилди

Cyble киберхавфсизлик компанияси мутахассислари 500 минг дона Zoom видеоконференцияси логинлари базасини арзон нархда сотиб олишди деб ёзмоқда Sunday Times.

Битим оддий бизнес-чатда тузилган. Бу эса яна бир бор пандемиянинг энг машҳур иловаси хавфсизлигига етарли даражада эмаслигини кўрсатади.

Ярим миллион фойдаланувчи базаси $6000 га сотилган.

Воситачи аноним рус Телеграм-канали бўлган.

Cyble мутахассислари баъзи логинларнинг ҳақиқийлигини тасдиқлади: улар ўз мижозларига тегишли эди.

Йил бошидан бери капиталлашуви икки баравар ўсган Zoom конференция хавфсизлиги устида иш олиб бораётганлигини ва кибержиноятларни текшириш учун учинчи томон компанияларини ёллаганини айтди.

Zoom'дан бизнес мақсадларида фойдаланиш Tesla'дан NASA'га қадар кўплаб компания ва корхоналар томонидан тақиқланган.