«Яшил» белгига эга бўлган тадбиркорлар Санитария хизмати томонидан текширилмайди

«Яшил» белгига эга бўлган тадбиркорлар Санитария хизмати томонидан текширилмайди

2020 йил 1 октябрдан бошлаб тадбиркорларга уларнинг фаолияти санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мослигини ўрганиш ва таҳлиллар натижаларига асосан «Санитария-эпидемиологик осойишталик белгиси»ни бериш амалиёти жорий қилинади.

Белги Санитария-эпидемиология хизмати томонидан уч хил турдаги – «яшил», «сариқ» ва «қизил» тоифалар бўйича 12 ой муддатгача берилади.

«Яшил» тоифадаги белгига эга бўлган тадбиркорлик субъектларининг фаолияти Санитария-эпидемиология хизмати органлари томонидан ўрганилиши ва текширилишига йўл қўйилмайди (оммавий заҳарланиш ва гуруҳли касалликлар қайд этилган ҳолатлар бундан мустасно).

Белги тадбиркорлик субъектларининг ташаббуси билан (ихтиёрий) ёки қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолатларда давлат органлари ташаббуси билан (мажбурий) берилади.