Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«Яшил ҳудуд»ларда ўқув марказлари фаолиятини бошлаш мумкинми?​
1.06.2020 17:21,  
662

Бугун АОКАҳузурида ташкил этилган штабда Бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков иштирокида брифинг ўтказилди. Унда муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди:

Савол: Карантин вақтида ишлаб чиқариш жараёни СEС ходимлари томонидан текширилиши тўғрими?

Жавоб: Карантин даврида, нафақат ишлаб чиқариш, балки барча тадбиркорлик субъектларида уларни хабардор этган ҳолда текширишлар ўтказилиши мумкин.

Текширувларда Бош давлат санитария шифокори томонидан карантин даврида вақтинчалик тасдиқланган 0372- сонли СанҚМ ва Республика махсус комиссиясининг баён қарорларининг ижроси ўрганилади.

Савол: «Яшил ҳудуд»ларда ўқув марказлари фаолиятини бошлаш мумкинми?

Жавоб: Йўқ, карантин чоралари енгиллаганига қарамай, барча турдаги таълим муассасалари ва ўқув курслари фаолиятига чекловлар ўз кучида қолади.

Савол: Касаллик аниқланмаган ҳудудларда карантинни бекор қилса бўладими?

Жавоб: Йўқ, бўлмайди. Вазият тез ўзгариши мумкин. Буни «яшил»дан «қизил»га айланган ҳудудларимиз мисолида ҳам кўриш мумкин.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан