Аввал маълум қилинганидек, АОКА штабида Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Ботир Қурбонов иштирокида брифинг бўлиб ўтди.
Унда муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди:
Савол: «Яшил» ҳудудда тиббий ниқоб тақмаса бўладими?
Жавоб: Республика махсус комиссияси хулосасига кўра, ҳудудларда тоифаланишидан қатъий назар қуйидаги тартибга риоя қилиниши шарт:
- жамоат жойлари ва тадбиркорлик фаолияти объектларида ижтимоий масофани (2 метр) сақлаш;
- фуқароларнинг тиббий ниқобдан фойдаланишлари;
- уч кишидан ортиқ йиғилмаслик;
- антисептик воситалардан фойдаланиш.