Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Яшнобод туманидаги «Янгиобод» бозорида ёнғин содир бўлди
13.02.2022 11:32,  
44

Жорий йил 13 февраль куни соат 07:48 да Тошкент шаҳар Яшнобод тумани Янгиобод кўчасида жойлашган «Янгиобод» бозор ҳудудида ёнғин бўлаётганлиги тўғрисида туман ФВ бўлимига хабар келиб тушган.

Шунга кўра, 4 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига соат 07:52 да етиб бориб, ёнғин соат 08:11 да ўраб олинган ва соат 08:17 да бартараф этилган.

Ёнғин натижасида бозор ҳудудида жойлашган ошхона, сомсахона ва расталарининг тахминан 120 кв.м. майдонда томи, шифти ва жиҳозлари ёниб зарарланган. 

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ. 

Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан