Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Яшнобод ва Бектемир туманларида субсидия маблағларини нотўғри ажратиш ҳолатлари аниқланди
12.10.2022 10:28,  
37

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Яшнобод туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, субсидия тўланадиган талабгорларни танлаб олиш бўйича туман комиссияси аъзолари давлат бюджетидан қоплаш учун субсидия маблағларини ажратишда даромади белгиланган меъёрлардан юқори ҳамда номида уй-жойи бўлган 12 нафар фуқарога уй-жой сотиб олиш учун субсидия ажратилганлиги оқибатида, давлат ва жамият манфаатларига 479,8 млн сўм зарар етказилганлиги аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Бектемир туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, туман субсидия тўланадиган талабгорларни танлаб олиш бўйича комиссияси аъзолари ва бошқалар давлат бюджетидан қоплаш учун субсидия маблағларини ажратишда сохта ҳужжатлар орқали даромади белгиланган меъёрлардан юқори ҳамда номида уй-жойи бўлган 4 нафар фуқарога уй-жой сотиб олиш учун субсидия ажратилганлиги оқибатида, давлат ва жамият манфаатларига 133,8 млн сўм зарар етказилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан