Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Яшнободлик товламачи ака-укалар қўлга тушди
16.01.2023 22:04,  
117

Тошкент вилояти Қибрай тумани ИИБга фуқаро М.Н. ариза билан мурожаат қилиб, унга нисбатан товламачилик қилаётганларга қонуний чора кўришни сўради.

Telegram мессенжеридаги «таниши» унинг бошқаларга кўрсатиб бўлмайдиган фото ва видеотасвирларини ижтимоий тармоқларда тарқатиб юборишини айтиб, эвазига 4 000 000 сўм талаб қилган.

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, товламачилик қилиб пулларни ўзлаштирмоқчи бўлган икки шахс — Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида яшовчи 1998 й.т. Т.Ж. ва унинг укаси 1999 й.т. Т.Ж. аниқланди.

Товламачилар пулларни олаётган вақтида ашёвий далил билан ушланиб, тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилган.

Уларга нисбатан ЎзР. ЖКнинг 165-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан