Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Яхши янгилик! Дон корхоналари ва филиаллардаги давлат улушини оммавий савдоларга чиқарилмоқда!
30.07.2022 18:10,  
282

Давлат активларини бошқариш агентлиги (кейинги ўринларда – Давактив агентлиги) қуйидаги дон корхоналаридаги давлат улуши ва дон корхоналари филиаллари мулкий мажмуалари (кейинги ўринларда – давлат активи)нинг оммавий савдолари жараёнлари бошланганлигини эълон қилади.

Давлат активини сотиш икки босқичда ўтказилади.

Бунда:

биринчи босқичда – талабгорлар олдиндан малакаланади (сараланади), жумладан, савдоларда қатнашиш учун талаб қилинган ҳужжатларнинг тўлиқлиги, закалат пулининг келиб тушганлиги, давлат активидан келгусида фойдаланиш йўналишларига қўйилган талабдан келиб чиқиб талабгор томонидан таклиф этилган бизнес концепцияси лойиҳасининг мақбул ёки мақбул эмаслиги кўриб чиқилади;

иккинчи босқичда – талабгорнинг тижорат таклифлари (сотиб олиш нархи ва тўловни амалга ошириш муддати), закалат пули миқдори (нарх таклифининг камида 5 фоизини ташкил этиши) ҳамда тўлов қобилияти баҳоланади.

Савдонинг биринчи босқичида иштирок этиш учун талабгорлар томонидан 2022 йил 6 сентябрь куни соат 18:00 га қадар (Тошкент вақти билан) ўзбек ёки рус ёхуд инглиз тилларида (талабгорнинг ихтиёрига кўра) мазкур эълоннинг 1-иловаси (жисмоний шахслар 1 а-иловаси)даги ариза намунаси тўлдирилиб (имзоланган ҳолда), қуйидаги ҳужжатларнинг сканер қилинган шакли (кодланган ҳолда) “E-auksion” электрон савдо платформаси  орқали тақдим этилади:

а) юридик шахслар учун:

юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтганлигини тасдиқловчи гувоҳнома ва унинг устави нусхалари (талабгор томонидан тасдиқланган ҳолда);

ҳужжатлар топширилган санага талабгор, унинг таъсисчиси ва/ёки бенефициарининг тўлиқ рўйхати (агар тўловга таъсисчи ва/ёки бенефициарнинг маблағи жалб этилиши кўзда тутилаётган бўлса, талабгорнинг устав капиталидаги тегишли улушларини ва миқдорини кўрсатган ҳолда);

давлат активидан келгусида фойдаланиш йўналишларига қўйилган талабдан келиб чиққан ҳолда ундан фойдаланишнинг бизнес концепцияси лойиҳаси;

талабгор савдода иштирок этиши учун сотиб олишни режалаштирган давлат активи бўйича талабгорнинг ўзи таклиф этадиган қийматдан камида 5 фоизи миқдорида закалат пули маблағларини “Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази” давлат унитар корхонасининг қуйида келтирилган махсус ҳисоб-рақамига ўтказилганлиги тўғрисидаги тўлов ҳужжати нусхаси.

б) жисмоний шахслар учун:

солиқ тўловчининг идентификация рақами (Ўзбекистон Республикаси резидентлари учун), паспорт маълумотлари;

давлат активидан келгусида фойдаланиш йўналишларига қўйилган талабдан келиб чиққан ҳолда ундан фойдаланишнинг бизнес концепцияси лойиҳаси;

талабгор савдода иштирок этиши учун сотиб олишни режалаштирган давлат активи бўйича талабгорнинг ўзи таклиф этадиган қийматдан камида 5 фоизи миқдорида закалат пули маблағларини “Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази” давлат унитар корхонасининг қуйида келтирилган махсус ҳисоб-рақамига ўтказилганлиги тўғрисидаги тўлов ҳужжати нусхаси.

Давлат тендер комиссияси томонидан савдонинг биринчи босқич якунлари бўйича қарори қабул қилинган кундан бошлаб, 3 иш куни мобайнида жараённинг биринчи босқичи натижалари бўйича Давактив агентлиги томонидан ўзининг расмий веб сайти ва ижтимоий тармоқлардаги каналлари орқали ахборот берилади ҳамда биринчи босқичда иштирок этган барча талабгорларга расмий хабарнома юборилади.

Давактив агентлигининг расмий веб сайтида савдонинг иккинчи босқичи бошланганлиги тўғрисидаги эълон чоп этилган кундан бошлаб 5 иш куни ичида савдонинг иккинчи босқичида қатнашиш учун мазкур эълоннинг 2-иловаси (жисмоний шахслар 2а-иловаси)даги ариза намунаси тўлдирилиб (тасдиқланган ҳолда) “E-auksion” электрон савдо платформаси орқали таклифлар тақдим этилади.

Таклифлар қуйида талаб этиладиган ҳужжатларнинг сканер қилинган варианти (кодланган ҳолда) “E-auksion” электрон савдо платформаси орқали юборилади:

давлат активини сотиб олишга талабгорнинг нарх таклифи;

давлат активини сотиб олиш тўловларини амалга оширишнинг муддатлари бўйича таклиф;

талабгорнинг охирги 3 йиллик молиявий ҳисоботи (бухгалтерия ҳисоботининг 1 ва 2-шакллари) нусхаси (резидентлар учун ҳисобот қабул қилинганлиги тўғрисидаги солиқ органларининг тасдиғи ҳамда моддий ва номоддий активларга ҳисобланган амортизация ва активларни қайта баҳолаш кўрсаткичлари билан бирга).

Бунда, талабгор томонидан ўз молиявий ҳисоботлари бўйича тўлов қобилияти етарли бўлмаса, таъсисчиси ёки бенефициарининг охирги 3 йиллик молиявий ҳисоботи (бухгалтерия ҳисоботининг 1 ва 2-шакллари) нусхасини (резидентлар учун ҳисобот қабул қилинганлиги тўғрисидаги солиқ органларининг тасдиғи ҳамда моддий ва номоддий активларга ҳисобланган амортизация ва активларни қайта баҳолаш кўрсаткичлари билан бирга) тақдим этиши мумкин. Бундай ҳолларда таъсисчи ёки бенефициарнинг талабгор манфаати учун тўловларни амалга ошириш юзасидан тасдиқ хати илова қилиниши шарт;

талабгорнинг тўлов қобилиятининг етарлилигини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар (депозит сертификати, банк кафолати). Бу ҳужжатлар талабгор томонидан ўзининг молиявий ҳисоботлари бўйича тўлов қобилияти етарли бўлмаган ҳолларда тақдим этилади.

Алоҳида шартлар:

талабгорлар томонидан бир ёки бир нечта давлат активи бўйича таклифлар тақдим этилиши мумкин. Бунда, ҳар бир давлат активи бўйича таклифлар алоҳида берилади;

камида беш йил давомида дон корхоналарининг асосий фаолият тури сақлаб қолинади ва мавжуд дон сақлаш сиғимлари камайтирилмайди;

қонунчиликда белгиланган тартибда давлат захираси учун сақланадиган дон ҳажмларини шартномалар асосида ҳақ тўлаш эвазига сақлаб берилади;

давлат активи бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотилганда дастлабки тўлов суммаси 35 фоиздан кам бўлган ҳолатлада қолган суммага Марказий банкнинг асосий ставкаси миқдорида белгиланган тартибда йиллик фоизлар ҳисобланади;

давлат активини сотиб олиш бўйича биринчи босқичда битта таклиф келиб тушган ҳолларда, савдолар ўтказилмаган деб эътироф этилади;

талабгор давлат активини сотиб олиш тўловини бир ойдан кўп муддатларда (кўпи билан 36 ой) амалга оширишни таклиф этганда, унинг нарх таклифи ушбу муддатларни инобатга олган ҳолда, белгиланган тартибда жорий қийматга келтириб баҳоланади;

савдо якунлари бўйича савдо ғолиби билан Давактив агентлиги томонидан хабарнома юборилгандан кейин белгиланган тартибда олди-сотди шартномаси расмийлаштирилади (форс-мажор ҳолатлари бундан мустасно) ва савдоларга қатнашиш учун тўланган закалат пули давлат активи харид тўловининг бир қисми сифатида қабул қилинади;

давлат активи савдолари якунлари бўйича ғолиб томонидан тўланадиган харид қийматига чегирма қўлланилмайди;

савдолар якунлари бўйича савдо ғолиби томонидан олди-сотди шартномасини тузиш рад этилса ёки ундан воз кечилса, у томонидан тўланган закалат пули миқдори қайтарилмайди;

Давлат тендер комиссияси ёки Ишчи орган ўз хоҳишига кўра ҳеч қандай мажбуриятни ўз зиммасига олмаган ҳолда, ҳар қандай вақтда савдони тўхтатиши ҳамда савдо жараёнида талабгорлардан қўшимча ва/ёки аниқлаштирувчи маълумотлар сўраши мумкин.

Оммавий савдоларга чиқарилган дон корхоналари ва филиалларидаги давлат улуши

Т

Давлат активининг номи*

Жойлашган ҳудуди

Давлат улуши (%)

Лот рақами

I. Дон корхоналаридаги давлат улушлари

1.

“Қоракалпокдонмаҳсулотлари” АЖ

Қорақалпоғистон Республикаси,

Нукус шаҳри

80,2

2544323

2.

“Қўнғирот ун заводи” АЖ

Қорақалпоғистон Республикаси,

Қунғирот тумани

95,6

2544325

3.

“Асака дон маҳсулотлари” АЖ

Андижон вилояти. Асака тумани

65,8

2544328

4.

“Андижондонмаҳсулот” АЖ

Андижон вилояти, Андижон шаҳри

51,0

2544324

5.

“Когондонмаҳсулотлари” АЖ

Бухоро  вилояти, Когон шаҳри

93,0

2544339

6.

“Дўстликдонмаҳсулот” АЖ

Жиззах вилояти, Дўстлик тумани

90,2

2544327

7.

“Косон дон маҳсулотлар қабул қилиш” МЧЖ

Қашқадарё вилояти, Косон шаҳри

64,8

2544321

8.

“Қизилтепа ун заводи” АЖ

Навоий вилоят, Қизилтепа шаҳри

93,5

2544326

9.

“Попдонмаҳсулотлари” АЖ

Наманган вилояти, Поп шаҳри

92,8

2544322

10.

“Самарқанддонмаҳсулотлари” АЖ

Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳри

72,3

2544337

11.

“Оқтош Дон” АЖ

Самарқанд вилояти, Нарпай тумани

57,4

2544336

12.

“Жума элеватори” АЖ

Самарқанд вилояти, Жума шаҳри

63,8

2544338

13.

“Ховос дон маҳсулотлари” АЖ

Сирдарё вилояти, Ховос тумани

94,2

2544340

14.

“Сурхондарёдонмаҳсулотлари” АЖ

Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳри

88,5

2544329

15.

“Тошкентдонмаҳсулотлари” АЖ

Тошкент шахри, Яшнаобод тумани

51,0

2544334

16.

“Охангарон дон” АЖ

Тошкент вилояти, Охангарон шаҳри

56,8

2544330

17.

“Фарғонадонмаҳсулотлари” АЖ

Фарғона вилояти, Фарғона шаҳри

51,0

2544332

18.

“Қўқон дон маҳсулотлари” АЖ

Фарғона вилояти, Қуқон шаҳри

64,3

2544333

19.

“Шовот дон маҳсулотлари” АЖ

Хоразм вилояти, Шовот шаҳри

51,0

2544331

20.

“Хоразмдонмаҳсулотлари” АЖ

Хоразм вилояти, Урганч тумани

92,2

2544335

II. Дон корхоналарининг алоҳида мулкий мажмуалари

21.

"Қўнғирот ун заводи" АЖнинг

"Қанликўл гуриш" филиали

Қорақалпоғистон Республикаси,

Қанликўл тумани

 

2544391

22.

“Косон дон маҳсулотлар қабул қилиш” МЧЖнинг

"Муборак дон" филиали

Қашқадарё вилояти, Муборак тумани

 

2544397 

23.

“Косон дон маҳсулотлар қабул қилиш” МЧЖ

“Ғузор ун" филиали

Қашқадарё вилояти, Ғузор тумани

 

2544392

24.

“Попдонмаҳсулотлари” АЖ

“Чуст” филиали

Наманган вилояти, Чуст тумани

 

2544396

25.

“Самарқанддонмаҳсулотлари” АЖ

"Нуробод дон" филиали

Самарқанд тумани, Нуробод тумани

 

2544399

26.

“Оқтош Дон” АЖ

"Каттақўрғон дон" филиали

Самарқанд тумани, Каттақўрғон шаҳри

 

2544400

27.

“Сурхондарёдонмаҳсулотлари” АЖ

"Алпомиш ун тегирмон"

Сурхондарё вилояти, Жарқўрғон тумани

 

2544394

28.

“Охангарон дон” АЖ

"Бекобод" филиали

Тошкент вилояти, Бекобод шаҳри

 

2544393

29.

“Фарғонадонмаҳсулотлари” АЖ

"Марғилон дон" филиали

Фарғона вилояти, Марғилон шаҳри

 

2544398 

30.

“Қўқон дон маҳсулотлари” АЖ "Қўқон дон" филиали

Фарғона вилояти, Қуқон шаҳри

 

2544395

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан