Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Йенс Столтенберг яна бир йил НАТО Бош котиби бўлади
24.03.2022 21:09,  
58

Брюсселдаги НАТО саммитида аъзо давлатлар раҳбарлари Бош котиб Йенс Столтенбергнинг муддатини яна бир йилга узайтиришга қарор қилдилар.

Столтенбергнинг муддати шу йил 30 ноябрида тугаши керак эди.

Кейин унинг Норвегия Марказий Банки раиси лавозимига таклиф этилгани ва ўзи бунга розилик бергани ҳақидаги хабарлар тарқалган эди.

Йенс Столтенбергнинг ўзи Твиттердаги саҳифасида ёзишича, ўзининг НАТО бош котиби лавозимидаги муддати 2023 йил 30 сентябргача узайтирилган.

Бунинг сабаби, Россиянинг Украинага босқини экани айтилди.

НАТО саммитидан кейин Йенс Столтенберг журналистларга қуйидагиларни айтди:

Россиянинг Украинага босқини "бир неча авлод мобайнидаги энг йирик хавфсизлик инқирози" бўлди ва бу инқирозда "ўз иттифоқимизни кучли ва халқларимизни хавфсиз сақлаш йўлида биз бирдам турамиз»

Столтенбергнинг айтишича, Россиянинг босқинига жавобан НАТО 40 минг қўшин юбориш билан иттифоқнинг шарқий чегараларини мустаҳкамлаш қарорини маъқуллаган.

Словакия, Венгрия, Болгария ва Руминияга тўртта янги жанговар гуруҳ юборилишини тасдиқлади НАТО бош котиби.

Столтенберг сўзларига кўра, кибер мудофаа ҳам мустаҳкамланади, НАТО Украинага ўзини «биологик, кимёвий, радиологик ва ядровий таҳдидлардан» ҳимоя қилишга кўмаклашади.

НАТО бош котиби Россияни кимёвий қуролларни қўллашдан тийилишга чақирган, унинг сўзларига кўра, кимёвий қуролларни ишга солиш «можаронинг табиатини буткул ўзгартиради ва халқаро қонунчиликни қўпол бузиш бўлади, кенг миёқсли оқибатларга етаклайди».

Путиннинг Украинага босқини «бизнинг хавфсизлик муҳитимизни узоқ муддатга ўзгартирди ва НАТО энди бунга узоқ бош қўшади», деди Бош котиб Йенс Столтенберг.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан