Евро-2016 мусобақасининг гуруҳ босқич 1-туридан ўрин олган Англия ҳамда Россия терма жамоалари ўртасидаги учрашув ниҳоясига етди. Унда 1:1 ҳисоби қайд этилди.
Биринчи бўлимда устунлик Ангия томонидан бўлган бўлсада, томонлар дарвоза даҳлсизлигини сақлаб қола олишди. Иккинчи бўлимда Россия термаси анча ўзига кела бошлади ва кўпроқ ҳужумларни амалга оширди.
Аммо, 73-дақиқада Эрик Дайер жарима зарбасини қойилмақом тарзда ижро этиб, жамоасини олдинга олиб чиқди. Мураббийлар томонидан амалга оширилган ўзгаришлар ўйин услубини бироз ўзгартирди.
Қўшиб берилган дақиқаларнинг охирида Василий Берузуцкий боши билан дарвозани ишғол этди ва орадаги фарқни йўққа чиқарди.
ЕВРО-2016.
"B" гуруҳи, 1-тур.
Англия – Россия 1:1
«Велодром»
Гол: Дайер (73), Березуцкий (90)
Бош ҳакам: Никола Риццоли (Италия)
Англия: Харт, Уокер, Смоллинг, Кэйхилл, Роуз, Дайер, Алли, Руни, Стерлинг, Лаллана, Кейн.
Россия: Акинфеев, Смольников, В.Березуцкий, Игнашевич, Щенников, Нойштедтер, Головин, Шатов, Кокорин, Дзюба, Смолов.