Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Евро-2016: Италия «Енгилмас армада»ни таслим этди
27.06.2016 23:04,  
16

Евро–2016 мусобақаси нимчорак финалининг марказий ўйинида Италия ва Испания терма жамоалари ўзаро кураш олиб борди. Унда 2:0 ҳисоби қайд этилиб, италияликлар фойдасига ҳал бўлди.

Учрашувнинг 33-дақиқасида Жоржо Кьеллини ҳисобни очган бўлса, 90-дақиқада Грациано Пелле ҳисобни 2:0 кўринишига олиб келди.

Ўйин давомида Испания бир қатор имкониятларга эга бўлганди, аммо ҳисобни на тенглаштириш ва на қисқартириш имкони бўлмади.

Мусобақанинг чорак финалида Италия терма жамоаси Германия футболчилари билан куч синашади.

Италия - Испания 2:0

Сен-Дени, Франция. «Стад де Франс»

Бош ҳакам: Жюнейт Чақир (Истанбул, Туркия)

Гол: Кьеллини 33, Пелле 90.

Италия: Буффон, Барзальи, Бонуччи, Кьеллини, Флоренци (Дармиан 84), Пароло, Де Росси (Мотта 53), Жаккерини, Де Шильо, Пелле, Эдер (Инсинье 82).

Испания: Де Хеа, Хуанфран, Пике, Рамос, Альба, Фабрегас, Бускетс, Иньеста, Сильва, Мората (Васкес 70), Нолито (Адуриц 46, (Педро 82).

Огоҳлантиришлар: Де Шильо 24, Нолито 41, Пелле 54, Мотта 89, Бускетс 89, Силва 90.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан