Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Евро-2016: Италияликлар Бельгия терма жамоасига имконят қолдиришмади
14.06.2016 01:53,  
10

Европа чемпионати гуруҳ босқичи мухлисларга ниҳоятда қизиқарли беллашувларни тортиқ этмоқда. Е гуруҳининг икки жамоаси Италия ва Бельгия термалари ўртасидаги ўйин мухлисларни асло зериктириб қўймади. 

Бу ўйинда Италия терма жамоаси 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Аммо бу ғалаба осонлик билан қўлга киритилмади. Чунки кучли таркибга эга Бельгия Конте шогирдларига тинчлик бермади.

Дастлаб Жаккерини биринчи бўлимда ҳисобни очган эди. Иккинчи бўлимда Бельгия тинимсиз ҳужум уюштирган бўлса ҳам, учрашув охирида Пелле ўйинга нуқта қўйган голни дарвозага жойлади. Унинг ўнг оёқда йўллаган кучли зарбаси олдида Куртуа ожиз эди. 

Шу тариқа Италия биринчи ғалабасига эришди ва жуда муҳим уч очкони қўлга киритди.

ЕВРО-2016.

"E" гуруҳи, 1-тур.

Бельгия - Италия 0:2

 Stade des Lumieres

Бош ҳакам: Марк Клаттенбург.

Гол: Жаккерини 32, Пелле 90+2.

Бельгия: Куртуа, Симан (Карраско), Алдервейрельд, Вермален, Вертонген, Витсель, Наингголан (Мертенс 62), Феллайни, Де Брюйне, Азар, Лукаку (Орижи 73).

Италия: Буффон, Барзальи, Бонуччи, Кьеллини, Кандрева, Пароло, Де Росси (Мотта 78), Жаккерини, Дармиан (Де Шильо 59), Пелле, Эдер (Иммобиле 75).

Огоҳлантиришлар: Кьеллини 66, Эдер 75, Бонуччи 78, Мотта 84, Вертонген 90.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан