Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






ЕХҲТ: Украина шарқида вазият яна оғирлашмоқда
15.02.2016 11:48,  
4

Ташкилот Бош котиби Ламберто Занньенинг Мюнхенда ўтган хавфсизлик бўийча халқаро анжуманда айтишича, урушаётган томонлар оғир ҳарбий техникани фронт чизиғига қайта олиб келган, айримачилар эса тунда ҳарбий машғулотларни ўтказмоқда.

ЕХҲТ Бош котиби ташкилотнинг қуролланмаган 700 нафар кузатувчиси учувчисиз бошқариладиган учоқлар ёрдамида Украина шарқидаги отишмаларда ракеталар ва гаубицалар ишлатилаётганини аниқлаганларини таъкидлади.

Ламберто Заннье Украина шарқидаги ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш юзасидан имзоланган сулҳ битими кутилган натижаларни бермаётганидан афсус билдирди. Мюнхен анжуманида сўзлаган нутқи давомида: “Афсуски, бу ҳалигача бартараф этилгани йўқ. У ерда шу кунгача ҳарбий ҳаракатлар давом этмоқда, айниқса айримачилар ҳарбий фаоллик кўрсатмоқда”, деб айтган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан