ЙҲХББ бошлиғига янги биринчи ўринбосар тайинланди

ЙҲХББ бошлиғига янги биринчи ўринбосар тайинланди

Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари-йўл ҳаракати хавфсизлигини мувофиқлаштириш бошқармасига янги раҳбар тайинланди.

Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар беришича, эндиликда полковник Жамшид Абдухакимович Каримов Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари-йўл ҳаракати хавфсизлигини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимини эгаллади.

У бу лавозимда Равшан Азадбекович Юнусметов ўрнини эгаллади. Полковник Равшан Юнусметов Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланган.