Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Йил бошидан бери жисмоний шахслар қанча валюта сотиб олгани маълум бўлди
17.08.2020 19:04,  
121

Январ-июл ойларида жисмоний шахслар томонидан чет эл валютасини сотиш ҳажми 2,5 миллиард долларга етди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 50 фоизга ёки 842 миллион долларга кўпдир, дея хабар беради Марказий банк ахборот хизмати.

Худди шу даврда ўзбекистонликлар 2 миллиард долларлик чет эл валютасини сотиб олдилар, бу бир йил аввалги кўрсаткичдан уч баравар кўп ($686 млн).

Пандемия даврида, апрел ойида аҳолидан чет эл валютасини сотиб олиш кескин пасайиб кетди: бу ой ўзбекистонликлар валюта сотиб олишдан кўра кўпроқ валюта сотган ягона ой бўлди. Кейин май ойида бу кўрсаткич яна икки баравар ошиб, 172 миллион доллардан 354 миллион долларгача кўтарилди.

Июн ва Июл ойларида ўзбеклар бироз камроқ чет эл валютасини сотдилар - мос равишда $345 млн. ва $321 млн.

Фото: Марказий банк

Натижада ушбу операциялар бўйича ижобий сальдо (соф таклиф) 501 млн. долларга етиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 489 млн. долларга (ёки 49 фоизга) камайди.  

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан