Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Йил бошидан бери Ўзбекистондан қанча одам кўчиб кетгани маълум қилинди
29.07.2020 12:17,  
853

2020 йилнинг январь-июнь ойларида хорижий мамлакатларга кўчиб кетганлар сони республика бўйича 4710 кишини ташкил этди.

Давлат статистика қўмитасининг маълумотларига кўра, ҳудудлар бўйича энг кўп кетганлар сони Қорақалпоғистон Республикаси (1460 киши), Тошкент вилояти (1274 киши) ва Тошкент шаҳри (1132 киши) ҳиссасига тўғри келади.

Сурхондарёдан (22 киши), Бухородан (28 киши), Андижон ва Хоразм (54 кишидан) вилоятларидан нисбатан кам одам кўчиб кетган.

Ўзбекистондан фуқаролар Қозоғистон (2770 киши), Россия (1737 киши), Исроил (37 киши), Қирғизистон (28 киши), Тожикистон (18 киши) ва бошқа давлатларга (120 киши) кўчиб кетган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан