Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Йил бошидан буён 52 нафар ИИВ ходими жиноятга қўл ургани маълум қилинди
7.08.2020 17:22,  
238

Олтинчи ялпи мажлис кун тартиби доирасида Ички ишлар вазирининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида 2020 йил 6 ойи якуни бўйича жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ҳолати тўғрисидаги ахбороти эшитилди. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенатининг ахборот хизмати хабар берди.

Таъкидланганидек, соҳада амалга оширилган тизимли ишлар натижасида умумий жиноятларнинг 20 497 таси ёки 95,2 фоизи фош этилган. Тергов органлари қидирувида бўлган 1 051 нафар шахс ушланган ва 261 нафар бедарак йўқолганлар топилган.

Ўзбекистонда қотиллик жиноятларининг ҳар учинчиси оилаларда, ҳар тўртинчи жиноят эса ёшлар томонидан содир этилган

Ички ишлар органлари ташаббуси билан 4 158 та жиноят аниқланган. Республикадаги жами 9 145 та маҳалланинг 66,3 фоизида ёки 6 061 тасида жиноят содир этилишига йўл қўйилмаган.

Шу билан бирга, ўтказилган ўрганишлар ички ишлар органлари фаолиятида муайян камчиликлар, ечимини кутаётган муаммолар ва тўлиқ фойдаланилмаган имкониятлар мавжудлигини кўрсатмоқда.

Сенаторлар томонидан бевосита жойларга чиқиб ўтказилган ўрганишларида тизимда муаммо ва камчиликлар учраётгани аниқланди. Хусусан, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида профилактика инспекторининг ҳар ойлик ҳисоботини эшитиш номигагина ўтказилиб, айрим ҳолларда эса, умуман ўтказилмасдан қолган.

Аксарият ҳолатларда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларида ҳам тегишли туман ва шаҳар ички ишлар бўлимлари ҳисоботларини эшитиш жараёнида мазкур тузилмалар раҳбар ходимларининг иштироки тўлиқ таъминланмаган.

Шу билан бирга, ички ишлар органларида кадрлар билан ишлаш борасида амалга оширилган ижобий ишларга қарамасдан ходимларининг 3027 нафари хизмат интизомини бузиш ҳолатига йўл қўйган бўлса, 52 нафар ходимлар эса жиноятга қўл урган.

Масалан, жорий йилда Қашқадарё ва Андижон вилоятларида ходимлар томонидан содир этилган қонун бузилиш ҳолатлари аҳоли орасида кенг муҳокамаларга сабаб бўлиб, ички ишлар органларига нисбатан салбий фикрнинг шаклланишига сабаб бўлади.

Сенаторлар томонидан нотинч оилалардаги муаммоларни аниқлаш ва бартараф этиш ҳамда уларни ижтимоий-маънавий томондан қўллаб-қувватлаш борасида идоралараро ишчи гуруҳ тузиш, қолаверса, оилавий ажримларга сабаб бўлаётган ота-оналарнинг масъулиятини белгилаш бўйича амалдаги қонунчиликка ўзгартиш киритиш бўйича таклиф ишлаб чиқиш кераклиги қайд этилди.

Мажлисда кўриб чиқилган ушбу масала юзасидан Олий Мажлис Сенатининг тегишли қарори қабул қилинди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан