Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Йил давомида ЕОИИ мамлакатларида нархлар қанчага ошган
22.11.2022 10:45,  
60

Қозоғистон Миллий статистика бюроси Қозоғистон ва Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) мамлакатларида 2022 йил сентабрь ойидаги инфляция бўйича маълумотларни эълон қилди.

"Йил давомида (2022 йил сентабрь – 2021 йил сентабр) истеъмол товарлари ва хизматлари нархлари ва тарифлари Қозоғистонда 17,7 фоиз, Беларусда 17,4 фоиз, Қирғизистонда 15,5 фоиз, Арманистонда 9,9 фоизга ошди. Россия бўйича маълумотлар йўқ", — дейилади бюронинг расмий сайтида эълон қилинган маълумотларда.

Йил давомида уй-рўзғор буюмлари (23,6 фоиз), озиқ-овқат ва алкоголсиз ичимликлар (22,4 фоиз) энг кўп Қозоғистонда, озиқ-овқат маҳсулотлари, алкоголсиз ичимликлар (14,3 фоиз) ва таълим (11 фоиз) Беларусда, Қирғизистонда транспорт (20,2 фоиз), алкоголли ичимликлар ва тамаки маҳсулотлари (18,7 фоиз), озиқ-овқат ва алкоголсиз ичимликлар (18,7 фоиз), Арманистонда - дам олиш ва маданият (15,5 фоиз), озиқ-овқат ва алкоголсиз ичимликлар (13,7 фоиз) ошган.

Агентлик маълумотларига кўра, 2022 йил сентабрь ойида ўтган ойга нисбатан истеъмол нархлари индекси Қозоғистонда 101,8 фоиз, Беларусда 100,9 фоиз, Арманистонда 100,6 фоиз, Қирғизистонда 100,2 фоизни ташкил этган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан