Россия тўғридан-тўғри инвестиция жамғармаси (РТТИЖ) ва ЛАХИСАМ фармацевтика компанияси Ўзбекистонга 35 миллион дозагача Sputnik V вакцинасини этказиб беришга келишиб олди. Бу ҳақда жамғарма матбуот хизматига таяниб РБК нашри хабар берди.
"2020 йилда Ўзбекистоннинг назорат қилувчи органлари томонидан тасдиқланганидан сўнг республикага 10 миллион дозагача, 2021 йилда эса 25 миллион дозагача вакцина этказиб берилиши мумкин", дейилади хабарда.
РТТИЖ раҳбари Кирилл Дмитриевнинг сўзларига кўра, вакцинани етказиб бериш Ўзбекистондаги тиббиёт ходимларига коронавирусга қарши курашнинг "илғор воситаси" ни беради, бу эса узоқ муддатли иммунитетни шакллантиришга ва фуқароларни ҳимоя қилишга ёрдам беради.