Ёғли таом эркаклар учун ўта хавфли эканлиги аниқланди

Ёғли таом эркаклар учун ўта хавфли эканлиги аниқланди

Канаданинг Монреаль шаҳридаги Макгилл университети соғлиқни сақлаш маркази мутахассислари таркибида жуда кўп ёғ бўлган таомни истеъмол қилиш ва простата бези ўртасидаги боғлиқликни аниқлашди. Бу ҳақда МедиsалХпресс портали хабар қилди.

Олимлар 319 кишининг овқат рационини ўрганиб, инсон парҳези ва саратон пайдо бўлиши ва ривожланишига сабаб бўлувчи онкогенлар орасида боғлиқлик борлигини аниқлашган.

Хусусан, кўп ёғли овқат истеъмол қилувчи кишиларда МЙS номли онкогенлар пайдо бўлиши ва уларда ёғ истеъмол қилмайдиган кишиларга қараганда простата бези саратонидан вафот этиш ҳолатлари 4 баравар юқори эканлигини аниқлашган.

Маълум бўлишича, ёғли овқат истеъмол қилиш оқибатида онкогенлар соғлом ҳужайралар хусусиятини ўзгартириб, уларни тўхтовсиз кўпаювчи саратон ҳужайраларига айлантирар ва оқибатда инсон ўлимига олиб келиш эҳтимоли ошар экан.

Мол ёғининг таомдаги ҳиссасини камайтириш касалликни дастлабки босқичидаги ривожланиш суръатини пасайтириши мумкин. Тадқиқот муаллифларининг сўзларига кўра, келажакда унинг натижалари простата саратонига чалинганлар учун махсус парҳезни тузишда ёрдам бериши мумкин.