Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






"Йўл таъмири фақат тунги вақтларда амалга оширилиши керак" — Алишер Қодиров
20.05.2022 09:34,  
38

19 май куни "Миллий тикланиш" демократик партияси фракциясининг йиғилишида депутатлар "Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартишлар киритиш ҳақида"ги қонун лойиҳасини муҳокама қилди. Бу ҳақда партия Матбуот хизмати хабар берди.

Унда, Алишер Қодиров йўл таъмирлаш ишларини фақат тунги вақтларда амалга ошириш кераклигини, чунки иш вақтидаги бундай ҳаракат катта тирбандликни келтириб чиқараётганини таъкидлади.

"Бугун бу жараённи қонунчилик билан тартибга солиш, яъни йўл таъмирини фақат тунги вақтларда амалга ошириш вақтини қонун билан аниқ белгилаш керак. Бу дунё тажрибасида бор", – деди фракция етакчиси.

Ташаббускорлар бу тўғри талаб эканини айтиб, бу масала билан шуғулланишга ваъда берди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан