Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«Йўл-транспорт ҳодисаларининг катта қисми Damas’лар иштирокида содир бўлмоқда» — Танзила Норбоева
18.02.2022 20:05,  
73

Ўзбекистонда йўловчиларнинг 72 фоизи Damas транспорт воситасидан фойдаланмоқда. Бу ҳақда 18 февраль куни бўлиб ўтган Парламент комиссиясининг навбатдаги мажлисида Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева айтиб ўтди, дея хабар бермоқда «Дарё».

Сенат раисининг айтишича, мамлакатда аҳолига қулай транспорт хизматини кўрсатиш ва уларни хавфсиз жамоат транспорти билан таъминлаш борасида муаммолар кўп.

«Республика бўйича ҳар минг нафар аҳоли учун ўртача 0,5 та автобус тўғри келади. Ҳудудлардаги йўналишли таксилар, яъни Damas автомобилларини тартибга солиш зарур. Бугунги кунда йўловчиларнинг 72 фоизи айнан ушбу транспорт воситасидан фойдаланишга мажбур», — деди Сенат раиси.

Таъкидланишича, йўл-транспорт ҳодисаларининг катта қисми Damas’лар иштирокида содир бўлмоқда.

«Масалан, 2021 йилда рўй берган йўл-транспорт ҳодисасининг 21 фоизидан ортиғи ушбу транспорт тури иштирокида рўй берган», — дейди Танзила Норбоева.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан