Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Йонас Аструп: Ўзбекистонда мажбурий меҳнат масаласида ҳали хулоса чиқаришга эрта
8.11.2019 10:40,  
225

Ўзбекистонда 2019 йилги пахта йиғим-терими мавсуми ниҳоясига етмоқда. Шу муносабат билан 25 сентябрдан 31 октябрга қадар теримчилар учун яратилган шароит, болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатдан фойдаланмасликни назорат қилиш бўйича Миллий мониторинг ўтказилди.

Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ)нинг Ўзбекистондаги бош техник маслаҳатчиси Ёнас Аструп uzanalytics.com нашрига берган интервюсида болалар меҳнатидан фойдаланишни бартараф қилишда фахрланарли ютуқларга эришганини таъкидлади.

“Мажбурий меҳнат масаласига келсак, 2019 йилги мавсум ҳақида хулоса чиқаришга бироз эрта. Чунки пахта териш мавсуми ҳали ўз якунига етмади. Ҳозир мавсумнинг энг сўнгги – қийин босқичи давом этаяпти. Далаларда пахта камайган, план эса бажарилиши керак. Шу билан бирга фуқаролар ўз ҳуқуқларини яхшироқ англаб етаяпти ва бу ҳақда очиқ гапиришга тайёр. Бизда шундай таассурот уйғонди. Бу – ижобий натижа”, - деди маслаҳатчи.

Бундан ташқари, Аструп мажбурий меҳнатни тугатиш борасидаги асосий вазифа одамларнинг онгини ва дунёқарашини ўзгартириш керак деди.

“Умуман олганда, тўғри ёндашув қўлланилаётганини таъкидлашдан мамнунман. Биз сезиларли ютуқларни кўрмоқдамиз, лекин ҳали қилинадиган ишлар кўп. Мен Ўзбекистоннинг келажагига ишонч билан қарайман ва ушбу тарихий ислоҳотлар жараёнига оз бўлса-да, ўз ҳиссамни қўшаётганимдан бахтиёрман”, - дея фикрларини якунлади Йонас Аструп.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан