Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ёш математикларимиз Гонконгдаги халқаро олимпиадада 8 та медални қўлга киритди
6.09.2019 10:35,  
73

Гонконгда математика фани бўйича болалар ўртасида ўтказилган халқаро олимпиадада иштирок этган Ўзбекистон вакиллари 8 та медал олишга муваффақ бўлди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги Ахборот хизмати хабар берди.

Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 2500 нафар бола қатнашган олимпиадада 10 нафар ўқувчидан иборат Ўзбекистон делегацияси илк марта иштирок этди.

Олимпиадада Мадина Толибоева — олтин, Темур Ҳасанов, Иззатилла Адилов — кумуш, Солиҳа Абдурасулова, Бунёд Даминов, Самира Ходжабаева, Анна Джу, Руслан Тепляков — бронза медалини қўлга киритди.

Бундан ташқари, “Genesis Education” мактаби ўқувчиси Мадина Толибоева “Ўзбекистоннинг энг яхши иштирокчиси” сертификатини қўлга киритди ва кейинги йилда Токиога бўлиб ўтадиган халқаро олимпиадада иштирок этиш учун йўлланма олди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан